Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари армрестлинг турнирида муносиб иштирок этишди
2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон армрестлинг федерацияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасалари ўртасида Тошкент давлат юридик университети спорт мажмуасида “Армрестлинг бўйича талабалар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати” бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари армрестлинг  турнирида муносиб иштирок этишди

Турнирда Божхона институти терма жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

Мазкур мусобақада 90 кг. вазн тоифасида Божхона институти курсанти Асилбек Қодиров фахрли 3-ўринни, шунингдек 90 кг.дан юқори вазн тоифасида Божхона институти курс бошлиғи ўринбосари Шахзодбек Абдуллаев ҳам фахрли 3-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар чемпионатида олий таълим муассасалари ўртасида Божхона институти терма жамоаси аъло даражада қатнашиб, жамоавий ҳисобда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

15.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг