Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийлик божхоначи аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда
2093
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Навоийлик божхоначи аёллар ўртасида спорт  мусобақалари ўтказилмоқда

Мамлакат миқёсида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, хотин-қизлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилишидан  кўзланган мақсад - юртимиз фарзандларининг соғлом дунёга келиши, улғайиши, тарбия топишини яхшилашдир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Навоий вилояти божхона бошқармасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш учун аёллар ўртасида спорт танловлари ва мусобақалари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

Мазкур спорт мусобақаларида бошқармада хизмат қилаётган 14 нафар хотин-қизлар иштирок этишиб, спортнинг ўқ отиш, югуриш, узоқликка сакраш каби турларида ўзаро беллашишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.

Муросасиз беллашувларда аёл ходималар ўртасида ғолиблар сараланади.

1.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг