Зеро, божхона ходимлари саломатлигини мустаҳкамлаш, вужудини чиниқтириш ҳамда доим сергак ва жанговар шайлик ҳолатида бўлишида спорт машғулотларининг аҳамияти катта.
Шу мақсадда Андижон вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа регламентига кўра бошқарма аппарати ходимлари ҳамда божхона постларидан ташкил топган 4 та жамоа ўзаро куч синашдилар. Жуфтлик ўйинларида етакчиликка эришган 1 тадан жамоалар финал босқичга йўлланма олишди.
Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, вилоят божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, ташқи иқтисодий фаолият божхона постларидан ташкил топган ҳамда чегара божхона постларидан ташкил топган жамоалар иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгалладилар.
Кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда қатнашчиларини тақдирлаш юзасидан ўтказилган тадбирда бир қатор ходимлар Андижон вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ, медаль, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
1.12.2021