Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича ўзаро беллашишди
1965
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида тизим ходимлари ўртасида спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Божхоначилар спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича ўзаро беллашишди

Мусобақаларда бошқарма аппарати ва таркибий тузилмаларидан 32 та иштирокчи ўзаро куч синашди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин бахсларга бой бўлган  мазкур мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб,  диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.

 

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг