Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cпорт мусобақасида божхоначилар муносиб иштирок этишди
1386
Юртбошимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099 сонли Фармони билан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш бўйича жойларда тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Cпорт мусобақасида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Жумладан, Сурхондарё вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ўртасида  мусобақа бўлиб ўтди. Унда 10 жамоа қаторида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимларидан иборат волейбол жамоаси ҳам иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган спорт мусобақасида вилоят божхоначилари жамоаси фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси томонидан спортга ва жисмоний тарбияга қаратилаётган беқиёс эътибор, божхона ходимларининг кўплаб спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишларига сабаб бўлмоқда.

Cурхондарё вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг