Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Мен ғолиб» шиори остида ўтказилган оммавий югуриш мусобақаси божхоначилар муносиб иштирок этишди
8884
Жорий йилнинг 9 январь куни пойтаҳтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Мен ғолиб" шиори остида 10 км масофага югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ташаббуси билан ватанпарварлик руҳида ташкил этилган ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ҳамда шаҳримиз аҳолиси вакилларидан иборат ҳаваскор жамоалар қатнашди.

Югуриш мусобақасига “Халқлар дўстлиги” саройи майдонидан старт берилиб, Фурқат, Бешёғоч, И.Каримов ҳамда А.Темур шоҳ кўчаси бўйлаб А.Темур ҳайкали айланма йўли билан орқага қараб йўналиш олди.

Марафонда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда “Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари, шунингдек Божхона институти курсантларидан иборат бўлган жамоа муносиб иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра 11 нафар Божхона институти курсантлари ҳамда 6 нафар божхона ходимлари кучли 50 талик тез югурувчилар рўйхатига киритилиб, мусобақанинг махсус медали билан тақдирландилар. 

Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 

 

 

10.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг