Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлиқ гарови
8616
26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, шахсий таркиб ўртасида футзал ва стол тенниси спорт турларини кенг оммалаштириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида спортнинг футзал тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Спорт – соғлиқ гарови

Ўтказилган мусобақада Марказий аппарат таркибий тузилмаларидан ташкил топган 8 та жамоа ўзаро куч синашди. Қизғин курашларга бой бўлган ўйинда Молия-иқтисодиёт ҳамда Моддий-техник таъминоти ва капитал қурилиш бошқармалари ходимларидан таркиб топган жамоа 1 ўринни қўлга киритди.

Тадбир якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтиб, унда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Уткиржон Кодиров сўзга чиқди ва ўтказилаётган мусобақалар натижасида ходимларимизда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатлар янада ривожланишини таъкидлади. Шунингдек, ушбу спорт тадбирлари натижасида божхона органларида жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли Ватан мудофаасига муносиб кадрлар захираси шаклланишига алоҳида тўхталди.

Маросимда стол тенниси ва футзал бўйича бўлиб ўтган ўйинларда ғолибликни қўлга киритганларга диплом, кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга турли номинациялар бўйича ҳам қатор иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бу тарзда ўтказилаётган мусобақалар Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати ходимлари ўртасида ҳар йили 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни байрамини нишонлаш арафасида ўтказиш ўзига хос бир анъанага айланган.

 

23.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг