Унда 150 дан ортиқ вазирлик, қўмита, идора ва ташкилотларнинг “Спорт тарғиботчилари” ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Франция, Германия ва Жанубий Корея каби давлатлардан қишки спорт турлари бўйича спортчилар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга масъул давлат идоралари вакиллари, спорт мухлислари қатнашишди.
Фестиваль доирасида оммавий ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Миллий спорт турларидан бири бўлмиш “арқон тортиш” мусобақасида “Семурғ” жамоаси таркибида Давлат божхона қўмитаси “Спорт тарғиботчиси” Абдурашид Бурхониддинов иштирок этиб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, А.Бурхониддинов “Энг фаол спорт тарғиботчиси” номинациясида ҳам ғолиб деб топилди.
Фестиваль сўнгида фахрли ўринларни қўлга киритганларга эсдалик совғалари топширилди.
22.02.2022