Божхона институтида ўтказилган мазкур мусобақада 6 та жамоа “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси кубоги учун курашишди.
Пухта тайёргарлик кўрган жамоалар ўтказилган мусобақада фаол иштирок этишди. “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппарати жамоаси барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб фахрли 1 ўринни эгаллади ва бош совринга эга бўлди.
Шунингдек, барча мусобақа қатнашчиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
8.01.2022