Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оилавий спорт - соғлик гарови!
8937
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Андижонда божхоначилар органлари ҳодимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақаси ташкил этилди.
Оилавий спорт - соғлик гарови!

Мусобақа давомида иштирокчилар спортнинг турли йўналишларида беллашдилар. Муросасиз кечган мусобақа якунларига кўра Қосимовлар оиласи фахрли 3-ўринни, Жамолиддиновлар оиласи фахрли 2-ўринни, мусобақанинг мутлақ ғолиблиги эса Норовлар оиласига насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари бошқарманинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Келгусида шу каби оилавий спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг