Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди
7594
Ёшларни спортга жалб қилиш ва уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш келажакда уларнинг етук кадрлар бўлишларида муҳим ўрин тутади.
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги қўшма қарорига  мувофиқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” 9 “А”-синф қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 10 “Б”-синф ва 3-ўринни 8 “Б”-синфлар эгаллашди. Шунингдек, шашка ва стол теннисида ҳам муносиблар ғалаба қозонди.

Спорт тадбири якунида Бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

9.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг