Мусобақанинг дастлабки қисмида, иштирокчи аёллар Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасида ҳалқа айлантириш ва арғимчоқда сакраш бўйича ўзаро беллашишди.
Шунингдек, ушбу мажмуада жойлашган футбол майдонида 100 метр масофага югуриш, баландлик ва узунликка сакрашдаги имкониятлари синовдан ўтказилди.
Мусобақанинг навбатдаги турида иштирокчилар ўзларининг мерганлик қобилиятларини намойиш этишди. Унда махсус ўқув ўқ отиш қуролларидан ҳаракатланмайдиган ҳамда ҳаракатланувчи нишонларга қарата ўқ узишди.
Куннинг иккинчи ярмига мўлжалланган тадбирлар ҳам иштирокчилар учун қиғиқарли ташкил этилди.
Қарши шаҳридаги боулинг-марказига ташриф аёлларга ўзгача кайфият тақдим этган бўлса, “Ватанпарварлар” боғида жойлаштирилган тарихий ҳарбий техникалар ва Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликлар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Спорт мусобақаси якунида муносиб ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.03.2022