Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда ҳам аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
8064
Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларни нафақат оилада балки, жамиятда ҳам фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятиларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Андижонда ҳам аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Хусусан, “8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Андижон вилоят божхона бошқармасида эр йигитлар билан елкама-елка мардонавор хизмат олиб бораётган божхоначи аёллар ўртасида спортнинг
“Камондан ўқ отиш”  ва “Баскетбол тўпини улоқтириш” турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мазкур спорт мусобақаларида бошқармада хизмат қилаётган 12 нафар хотин-қизлар иштирок этишиб, мусобақа ғолиблиги учун ўзаро беллашдилар.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

7.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг