Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт — соғлом ҳаёт гарови!
8530
“Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни олдиряпман. Улар: қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадантарбиядир”. Абу Али Ибн Сино
Спорт — соғлом ҳаёт гарови!

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар замирида халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, аҳолининг барча қатламларида маънан ва жисмонан соғлом муҳитни яратиш, саломатликни мустаҳкамлаш ғояси ётибди. Шу боис айни пайтда жисмоний тарбия ва спортга эътибор давлат аҳамиятига молик муҳим ижтимоий-сиёсий вазифага айланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Навоий вилояти божхона бошқармасининг Ҳарбий сафарбарлик, жанговор тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими томонидан божхона бошқармаcида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида доимий равишда спорт тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармасида ҳафтанинг белгиланган кунларида спортнинг ўқ отиш, югуриш, узоқликка сакраш турлари бўйича божхона ходимлари ўртасида беллашувлар ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг хизмат давомидаги иштиёқини ошириб, доимий фаолликни таъминлайди.

5.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг