Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмлик божхоначи аёллар спорт мусобақасида биринчи ўринни эгаллашди
8156
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилма яратилган.
Хоразмлик божхоначи аёллар спорт мусобақасида биринчи ўринни эгаллашди

8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти кенгаши томонидан хотин-қизларни спортга қизиқтириш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобaқада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳарбий қисмларда тузилган аёллар жамоалари сузиш, шашка, стол тенниси, эстафетали югуриш бўйича ўзаро беллашишди. Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти божхона бошқармаси жамоаси аёллари 1-ўринни қўлга киритишди.

Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

7.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг