Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мамлакатимиз сарҳадларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
6912
Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ўртасидаги “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги бўлинмаларнинг жанговар шайлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш” бўйича ишлаб чиқилган режага асосан жорий йил 23-24 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси "Даут-ата" ва "Қоракалпоғистон" чегара божхона постларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мамлакатимиз сарҳадларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўқув машғулоти давомида Давлат божхона қўмитаси Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бошқармаси маъсул ходими А.Бурхониддинов ва чегара қўшинларининг маутасадди вакиллари чегара ўтказиш пунктларида хизмат қилаётган ходимларнинг 5 та сигнал бўйича жанговар шайлигини назоратдан ўтказишди.

Шунингдек, тадбирда чегара ўтказиш пунктида турли жанговар хизмат вазифаларни бажаришда божхоначи ва чегарачиларнинг уйғунликда ҳаракат қилиши машқ қилдирилиб, пункт мудофааси, чегара қидирув, қуролсиз фитналарнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Бу каби тактик ўқув машғулотлари мамлакатимиз сарҳадларида хизмат қилаётган ҳарбийларда ватанпарварлик туйғусини ошириб, уларни маънавий руҳлантиришга хизмат қилади.

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг