Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсант қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
8799
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни» ҳамда «26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни» муносабати билан, шунингдек курсантлар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида, институт курсант қизлари ўртасида спартакиада бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсант қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Бугунги кунда хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳар қачонгиданда устувор аҳамият касб этмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Хотин-қизлар  бизлар учун аввало она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидир».

Тадбирни очиб берар экан, ДБҚ Божхона институти бошлиғи Восиджон Эргашев ушбу ўтказилаётган мусобақанинг аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди ҳамда барча жамоаларга омад тилади.

Бўлиб ўтган беллашувда қуйидаги жамоалар ўзаро беллашув олиб бордилар:

1-курс курсант қизларидан таркиб топган – «Божхона Тўмарислари» жамоаси;

2-курс курсант қизларидан таркиб топган – «Замин» жамоаси;

3-курс курсант қизларидан таркиб топган – «Ҳумо» жамоаси.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган мусобақада жамоалар ҳарбийча кўргазмали чиқиш, ҳарбий эстафета, гимнастрада, фавқулодда вазиятлар содир бўлган вақтда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва қувноқ стартлар каби шартлар бўйича беллашув олиб бордилар.

5 та шарт якунлари бўйича жамоалар олган баллар ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳисоблаб чиқилди. Тўпланган баллар натижасига кўра якуний ҳисобда 2-курснинг «Замин» жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақа сўнгида мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг