Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
10017
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Фарғона вилояти божхона бошқармасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ва унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Она тилим, ўзингсан буюк!” мавзусида  тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев, Фарғона давлат университети филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси маънавият тарғиботчиси аълочиси Махаммаджон Хакимов иштирок этишди.

– Қачонки инсонлар ўз она тилларида ўқишни тўхтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади, – дейди М.Ҳакимов, – Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини   англатади. Чунки, халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди.     

Тадбир давомида қатнашчиларга тилнинг жамиятдаги ўрни аҳамияти ўзбек тилининг ривожланиш тарихи унинг ҳуқуқий асослари ҳозирда ўзбек тилини мукаммаллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар тадбир сўнггида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бинобарин, миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, ҳурлигимиз тимсолларидан бири бўлган давлат тилини бузиб қўллашга, тилимиздаги иборалар маъносини англатмасдан ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

 

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг