Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда “Тил, тараққиёт ва маънавият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
10013
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, ана шу кун муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимлари билан хамкорликда “Тил, тараққиёт ва маънавият” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Андижонда “Тил, тараққиёт ва маънавият” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Семинар-тренингда сўз олганлар, дастлаб, ўзбек тили нақадар сўзга бой тил эканлиги, унинг келиб чиқиш тарихи, она тилимизнинг бугунги кунга қадар сақланиб қолиши, боболаримиздан бизга қадар етиб келгунча қанчадан қанча буюк мутаффаккирларимиз бу йўлда ўз жонларини фидо этганликлари алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шу билан бирга, бугунги кундаги энг долзарб муаммоларимиздан бири бўлган соф ўзбек тилини бузиб сўзлашиш, унга бошқа чет тилларидан кириб келган сўзларни қўшиб ишлатиш, сўз бирикмаларини хосил қилиш ва гап тузишда унинг маданиятига ҳамда этикасига жиддий эътибор бериш кераклиги ҳам  таъкидлаб ўтилди.

Тренинг якунида Андижон вилояти божхона бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Каримов сўз олиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаганлигини, бу воқелик эса ўз навбатида юртимиз ҳаётида, миллатимиз тарихида, халқимиз ёдида ўчмас из қолдирганлигига алоҳида урғу бериб, тренингда фаол иштирок этган тадбир иштирокчилари ҳамда  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимларига миннатдорчилик билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Мен ва оилам китобни севамиз” шиори остида китобхонлик акцияси уюштирилиб, божхона ходимлари нафақат ўзлари учун, балки оила
аъзолари-фарзандлари учун ҳам китоб харид қилдилар.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг