Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил бу – ўзлигимиз демакдир
14840
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва ушбу сана кенг миқёсда нишонланиши чин маънода она тилимизга бўлган ҳурмат ва эътибор тобора юқори эканлигини исботлайди. Айниқса, сўнгги йилларда унинг бой хазинасини қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Тил бу – ўзлигимиз демакдир

Жиззах вилоят божхона бошқармасида она тилига бўлган ҳурматни мустаҳкамлаш, қолаверса, айни пайтда бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида  ходимларни таништириш мақсадида “Тил бу ўзлигимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари, Жиззах Давлат педагогика институтининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Тўлқин Холжўраев ҳамда Лутфулла Синдоровлар иштирок этишди.

Соха мутахассислари томонидан ўзбек тилини тобора ривожлантириш, уни янада чуқурроқ ўрганиш ва шу тариқа тафаккуримизни юксалтиришимиз лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад - она тилимизнинг бой маънавий мерос эканлигини, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингиши, аждодларимиздан қолган ушбу бебаҳо меросни келгуси авлодларга ҳам ўз ҳолича етказиш зарурлиги ходимларга тушунтирилди.

Ҳақиқатдан ҳам, тил бу ўзлигимиздир. Негаки, тилдан маҳрум бўлиш ўзлигимиздан, ўзлигимиздан маҳрум бўлиш эса, миллий мерос ва қадр-қимматимиздан маҳрум бўлиш демакдир.

 

 

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг