Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил – миллат келажаги
10077
Ўзбек тилимиз бизга аждодлар қони ва руҳи билан сингиб кетган. Онамиз алласини шу тилда эшитиб ором олганимиз бежис эмас, албатта.
Тил – миллат келажаги

21 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марраларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиққанлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бораётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбирга сўзга чиққан шаҳардаги 57-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Зебохон Ҳасанова тилимизнинг илдизи чуқур ва мустаҳкамлиги, Ўзбек тилида ёзилган дастлабки ёзма ёдгорликлар VI-VII асрларга тегишлилиги, умумтурк адабий тили сифатида шаклланганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, тилимиз – қадру-қимматимиз, ору-номусимиз, миллатимиз бойлиги, ўтмиши ва келажагини эътирофидир.

Тилнинг ривожланиши жамият тараққиёти билан бевосита боғлиқ бўлиб, ижтимойи ҳаётда рўй бераётган ҳар қандай ўзгаришлар тилда ўз аксини топади.

Бугун Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш билан Ўзбек тили – Давлат тилига эҳтиёжий тизим яратилмоқда. Ўзбек тилининг тараққиёти ва истиқболи тўғрисида ғамхўрлик қилиниб, бир қанча қарорлар қабул қилинди. Бу эса келажакда янада Ўзбек тилининг мавқеини ошишига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг