Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тили – ўзлик тимсоли
Она тили – миллат фахридир! Она тили – ўзлик тимсоли

Барчамизга маълумки, юртимиз бўйлаб ҳар йили 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Айнан ушбу санада миллийлигимизнинг асоси бўлган она тилимизга “Давлат тили” мақоми берилди ҳамда Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Бу ўз навбатида она тилимизни юксалтириш учун катта имкониятларни яратди.

12.09.2020

Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим! Она тили – ўзлик тимсоли

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.

12.09.2020

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун Она тили – ўзлик тимсоли

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

12.09.2020

Тил – миллатнинг маънавий бойлиги ва мустақиллик белгисидир Она тили – ўзлик тимсоли

Сувсиз дарё бўлмаганидек, тилсиз миллат ҳам вужудга келмайди. Бирор миллатга мансуб бўлган тил, ўша миллат билан яшайди ва бардавом бўлади. Ота-боболаримиз қадимдан тилни асраб авайлашган, ривожлантиришган.

12.09.2020

Она тилимизни мусаффолигини, тароватини сақлаб қолиш барчамизнинг элу юрт олдидаги муқаддас бурчимиздир Она тили – ўзлик тимсоли

Жаҳонда ўз она тилини улуғламаган, унинг шаъни, обрўси учун курашмаган халқни топиш мушкул. Тилда ҳар бир халқнинг асрлар давомида босиб ўтган йўли, тарихи, миллий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва санъати, маънавияти ўзининг яққол ифодасини топган бўлади. Шу боис уни кўнгил мулкининг бебаҳо гавҳари, дури каби сақлайдилар, ўрни келганда кўкрагини қалқон қилиб ҳимоялайдилар ҳам.

11.09.2020

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим! Она тили – ўзлик тимсоли

Агар тил маданият кўзгуси бўлса, халқнинг моддий, маънавий ва маданий савияси, биринчи навбатда, унинг тилида намоён бўлади. Ўзбеклар ўз тилларида (бир неча алифбода) жуда кўп бадиий, тарихий-филологик, жуғрофий ва бошқа ёзув ёдгорликларини яратганларки, улар ўзбек адабий тили тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Ўзбек халқи маданияти тарихи тараққиётида ўзбек адабий тили улкан роль ўйнаган. Ўзбек (туркий) тилида даврлар оша ёзилган бадиий, тарихий, илмий ёдгорликлар умумхалқ тилининг энг яхши хусусиятларини ўзида сақлаган бўлиб, халқимизнинг қадимги маданиятини акс эттирган обидалар ҳам ҳисобланади.

11.09.2020

Она тилимиз - миллатимиз тимсоли Она тили – ўзлик тимсоли

Ҳар биримиз болалигимизда неча юз йиллар, асрлар оша, оғиздан-оғизга ўтиб келаётган халқ достонлари, эртаклар-у лапарлар, ҳикматли нақлларни боболаримиз ва момоларимиз тилидан эшитиб улғайдик. Шу аснода қалбимизда жасорат, фидоийлик, она заминга меҳр-муҳаббат, элу юртга садоқат каби инсоний туйғулар шаклланди.

11.09.2020

Она тилим - азиз тилим Она тили – ўзлик тимсоли

Маълумки, мамлакатимизда 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил бўлaди. Албатта, ўтган давр мобайнида она тилимизнинг софлигини асраб-авайлаш, уни ривожлантириш, бой тарихи ва жозибаси билан келажак авлодга етказиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

11.09.2020

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир Она тили – ўзлик тимсоли

Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

11.09.2020

Адиблар хиёбонида божхоначилар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди Она тили – ўзлик тимсоли

Мамлакатимизда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида китобхонликни шакллантириш, миллий маънавиятимиз, адабиётимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиб ва ёзувчиларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан пойтахтимизда ўзбек адабиёти, миллий маданиятимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиблар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Адиблар хиёбони ташкил этилганлиги барча юртдошларимизга қувонч бағишлади.

11.09.2020

Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан яна бир китоб нашрдан чиқарилди Она тили – ўзлик тимсоли

Бугун пойтахтнинг Ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Фанлар академияси ҳамкорлигида “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

10.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг