Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашга қаратилгандир.
Дарҳақиқат, она тилимиз миллатимиз фахри ҳамда жамиятимиз кўзгуси ҳисобланади. Абдулла Авлоний таъкидлаганларидек, тил ва адабиёт ҳар бир миллат, ҳар бир халқнинг дунёда борлигини кўрсатадиган кўзгуси, ойинаи ҳаётидир. Шундай экан она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз саналади.
12.09.2020