Тил – бу миллий меросдир
Она тили – ўзлик тимсоли
Барчамизга маълумки, ҳар қандай давлатнинг миллий рамзлари - байроғи, герби, мадҳияси ва шу билан бирга, ўз она тили ҳам бўлиши лозим. Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир. Дунё миқёсида икки юзга яқин тил расмий тил ҳисобланиб, уларнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз учун катта ифтихордир.