Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилим - олтин бешигим
1270
Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам бўлди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида 2020 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-615-сон Қонуни билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” сифатида белгиланди.

Шу муносабат билан 2020 йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Респрубликасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, илк маротаба кенг миқёсда байрам сифатида нишонланишини эътиборга олиб, Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимлар ва уларнинг фарзандлари ўртасида “Ўзбек тилим, жону-дилим” танлови эълон қилинди.

Мазкур танловда мақолалар ичидан энг саралари танлаб олиниб, марказий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудий божхона бошқармалари ходимларининг ҳудудларда ташкил этилган “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш” маркази филиалларида “Ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш” ўқув курсларида режали асосда иштирок этиб келмоқдалар.

Шуни таъкидлаш жоизки, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этишини чегара ўтказиш пунктларида жойлашган божхона постларига кириш жойлари ва ҳудудларидаги ёзувлар ва иш юритишга доир барча воситаларнинг юксак ватанпарварлик ва маънавий савиямизни яққол намоён этганганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда.

        Ў.Хусаинов

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходими

 

 

5.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг