Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқув курслари ташкил этилди
1692
Мамлакатимизда 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлaди. Албатта, ўтган давр мобайнида она тилимизнинг софлигини асраб-авайлаш, уни ривожлантириш, бой тарихи ва жозибаси билан келажак авлодга етказиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқув курслари ташкил этилди

Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда ўзбек тили кенг қўлланилаётгани, хориждаги қатор таълим даргоҳларида, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчилар кўпайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.

Хусусан, Наманган давлат университети давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат идора вакилларини жалб қилган ҳолда ўқув машғулотлари ташкил этилди. Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам машғулотларда фаол иштирок этиб ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимлари, кўникма ва маҳоратларини оширишмоқда.     

Дарҳақиқат, она тилимиз миллатимиз фахри ҳамда жамиятимиз кўзгуси ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига бўлган эҳтиром ва садоқатини она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз ҳамда уни ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

18.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг