Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилимиз билағонлари мусобақада фаол иштирок этишди
1216
21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва илк маротаба Ўзбекистон Республикасида “Ўзбек тили байрами кунини нишонлаш қизғин паллага кирмоқда.
Она тилимиз билағонлари мусобақада фаол иштирок этишди

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Тил-маънавият кўзгуси” шиори остида ёш ходимлар ўртасида диктант танлови бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад божхона ходимлари ўртасида Она тилимизга бўлган меҳр-эътиборини ошириш, уларнинг саводхонлиги устида ишлашини кучайтиришдан иборат.

Ёзилган диктант ишлари махсус комиссия томонидан текширилиб, баҳоланди. Унга кўра бошқарма ходими М.Турсунов биринчи ўринни, “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости инспекторлари О.Абриева ва Р.Каюмовалар иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлишди.

Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

11.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг