Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилга эътибор - элга эътибор
2623
Улуғ бобокалонимиз А.Навоий бобомиз “Тил – чаманнинг очилган лоласи бўлса, сўз дурлари унга қўнган шабнамдир” дея таъриф берган.
Тилга эътибор - элга эътибор

Бу йил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганига 31 йил тўлди. Ҳар йили 21 октябрь санаси юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Айниқса, бу йилги шонли сана – “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 31 йиллиги ўзгача шукуҳ, муносиб тараддуд билан қарши олинди.

Ижод намуналарининг асосий пойдевори бу таълим даргоҳларидир. Шундай экан, божхона ходимлари ҳам Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 18-умумтаълим ўрта мактабда бўлишиб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан яқиндан суҳбат қилишди.

Қолаверса, таълимнинг барча босқичларида, хусусан, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган мурғак қалбларга она тилимизнинг руҳини сингдириш ҳар қачонгидан муҳим. Шундагина фарзандларимиз ҳар жиҳатдан тўкис тарбия топади, муқаддас тилимизни, Ватанимизни асраб-авайлайди, севади.

Зеро, миллатимизнинг жахонда борлигини, ўзига хос қадрятларини олим-у, шоирлар томонидан яратилган маънавий меросимизни авлодларга етказувчи тилимиз, ҳар он ривожланиб ўзига хос жозиба билан яшамоқда.

  Ж.Мухторов

 “Андижон” ТИФ божхона пости инспектори

 

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг