Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилим - ифтихорим
2791
Навоий вилояти божхона бошқармасида Навоий давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими билан хамкорликда ўзбек тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан ходимларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш мақсадида “Она тилим - ифтихорим” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Она тилим - ифтихорим

Тадбирда сўз олганлар,  ўзбек тилининг тарихи, ўзбек тилини сақланиб қолиши ва бизгача етиб келишида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз чеккан машаққатлар, шунингдек, яқин ўтмиш давомида она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий, мафкуравий изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилганлигига алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси ўз нутқида, она тили — миллат ғурури, унинг энг улуғ қадрияти, миллийлигимиз, буюк тарихимиз, юксак маънавиятимизнинг асоси эканлигини таъкидлади. Узоқ йиллик тарихга эга  ўзбек тили Алишер Навоий давридаги ривожи яна бир поғонага кўтарилганлигини, буюк шоир ва мутафаккир бўлган зот туркий тилни луғат бойлиги ва нафислиги жиҳатидан бошқа тиллардан ҳеч ҳам кам эмаслигини ўзининг кўплаб асарлари орқали исботлаганлигини ҳам айтиб ўтди. Маърузачи ўзбек тилининг сермаъно эканлигини кўрсатиб берувчи шеърлардан намуналар ўқиб берди.

Тадбир сўнгида “Ижодкор божхоначилар” бадиий кенгаши аъзоси томонидан, тадбир иштирокчилари қалбида ўз она тилларига нисбатан ифтихор туйғусини уйғотувчи “Она тилим” деб номланган шеър ўқиб эшиттирилди.

7.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг