Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил – миллат кўзгусидир
10397
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра ўзбек тилига – давлат тили мақоми берилди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири эди.
Тил – миллат кўзгусидир

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳалар сингари она тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги, таровати ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.

Шу муносабат билан, Кармана туманидаги 2-сонли мусиқа мактабида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, она тилимизни нақадар гўзал тил эканлиги, асрлар давомида шаклланиб, сайқалланиб жозибаси ошиб келаётганлигини, дунё мамлакатлари ичида ўзбек тилининг алоҳида ўрин тутиши ҳақида таъкидлаб тадбирни очиб берди. Шунингдек, тадбирда маҳоратли мақомчи ёшлар томонидан мусиқий танаффуслар, билимдон ёшларимиз билан эса божхона ходимлари ўртасида баҳру байт мусобақалари ўтказилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари ва тадбирни ташкил этишда ўзини беминнат ёрдамини аямаган мусиқа мактаби раҳбариятига вилоят божхона бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу тадбир ўсиб келаётган ёш авлодга янада  юксак ғурур ва ифтихор тўйғуларини бахшида этди.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг