Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим
9935
Тил - муомала, сўзлашув ва алоқа воситаси бўлиши билан бирга миллат қиёфасини белгиловчи бебаҳо неъматдир. Шундай экан, халқни халқ, миллатни миллат даражасига кўтарадиган унинг она тили ҳисобланади.
Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим

Юртимизда 21 октябрь "Ўзбек тили байрами куни" кенг нишонланмоқда. Хусусан, куни кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу байрам муносабати билан «Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда, мактаб ўқувчилари томонидан она тилимизни тараннум этувчи ажойиб шеърий гулдасталар тақдим қилинди. Шунингдек, тадбирда она тилимиз ҳақида шеър айтган иштирокчиларга қизиқарли китоблар совға қилинди.

Шундан сўнг, бошқарма биносида ташкил этилган китоблар ярмаркасидаги бир биридан сара адабиётлар тақдим  қилинди. Ушбу китоблар божхона ходимлари томонидан  ўзлари ва фарзандлари учун харид қилинди.

Ҳа, ўтказилаётган бу каби маънавий ва маърифий тадбирлар ходимларнинг билимини ҳамда маънавиятини янада юкасалтиришга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз.

 

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг