Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир
10040
Она тили – ҳар бир миллатнинг кўркидир. Уни асраш ва ривожлантириш – миллатнинг янада юксалишига хизмат қилади. Зеро, сувсиз дарё бўлмаганидек, тилсиз миллат ҳам вужудга келмайди ва тил ўша миллат билан яшайди ҳамда бардавом бўлади.
Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир

Ушбу жиҳатларни ходимларга кенг етказиш мақсадида Жиззах вилоят божхона бошқармасида “Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Республика Маънавият-маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари, Жиззах Давлат педагогика институтининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар томонидан, ўзбек тилини тобора ривожлантириш, уни янада чуқурроқ ўрганиш ва шу тариқа тафаккуримизни юксалтиришимиз лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирларини ташкил этишдан мақсад, она тилимизнинг бой маънавий меърос эканлиги, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингиши, аждодларимиздан қолган ушбу бебаҳо меросни келгуси авлодларга ҳам ўз ҳолича етказиш зарурлиги ходимларга тушунтирилди.

Дарҳақиқат, тилда миллат руҳи яшайди. Миллат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар тилда худди кўзгудек акс этиб туради. Бу борада улуғ бобокалонимиз Абдулла Авлоний ўзларининг шундай фикларини билдирганлар: “Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир”.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг