Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
10010
Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур қонуннинг қабул қилинганлигига 32 йил тўлишини эътироф этиш лозим.
Наманганда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Шу муносабат билан, Наманган вилояти божхона бошқармасида Наманган давлат университети доценти тарих фанлар доктори Бахтиёр Холмуродов иштирокида “Она тилим, ўзингсан буюк!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, ўзбек тили тарихи, унинг равнақига ҳисса қўшган шахслар, ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлиги, ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди. 

Шунингдек, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармон билан 21 октябрь санаси юртимизда Ўзбек тили байрами куни сифатида белгиланиб кенг нишонланаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоблар олишди.

Бу каби тадбирлар аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик ҳисобланмиш она тилимизни асраб-авайлашимиз, бойитишимиз, нуфузини янада оширишимизга хизмат қилади.

 

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг