Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбек тилида иш юритишни барча ходимлар мукаммал билиши зарур
15022
Ўзбек тилини ва ўзбек тилида иш юритишни янада ривожлантириш унинг мавқеини кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари имзоланди.

Мазкур Фармонлардан келиб чиқиб 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда унинг асосий йўналишлари тасдиқланди.

“Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига биноан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланиши ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этиш белгиланган. Мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб ҳудудларда корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Бу курсларда қатнашчилар 1 ой давомида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича билимлар олиб, курс якуни бўйича имтиҳон топширадилар. Курс сўнгида ўтказилган имтиҳондан ижобий натижа олган қатнашчиларга давлат тилини билиш даража сертификатлари берилади.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам режали тарзда Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш” курсида қатнашиб, ўзларининг билимларини оширмоқдалар. Жумладан, бошқарманинг Кадрлар бўлими ходими Насимбек Ғолибов ҳам мазкур курсда фаол қатнашиб, курс якуни бўйича ўтказилган тест натижаларига кўра “аъло” баҳоланди ҳамда давлат тилини билиш даража сертификатига эга бўлди.

5.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг