Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим
14918
Тил - муомала, сўзлашув ва алоқа воситаси бўлиши билан бирга миллат қиёфасини белгиловчи бебаҳо неъматдир. Шундай экан, халқни халқ, миллатни миллат даражасига кўтарадиган унинг она тили хисобланади. Тилга эътибор – элга эътибордир.
Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим

Дархақиқат, тил — инсон тақдирини шакллантиради, уни руёбга чиқаради. Ширинсуханлик, гапни топиб ва жойида гапириш - зукколик аломатидир. Инсонда қалб ҳам, чеҳра ҳам, тил ҳам дилбар бўлмоғи керак. Халқимизда «ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир» деган ажойиб мақол бор. Бу доно нақл бизни доимо сергакликка, эҳтиёт бўлиб сўз юритишга даъват этади. Ҳатто пайғамбаримизнинг тил одобига оид ҳадислари ҳам инсонларни бир-бирларига ширинсўз ва хушмуомала бўлишга чорлаб туради. Ҳар бир инсоннинг маънавий киёфаси унинг тилида намоён бўлади.

Ҳар бир давлат ўз давлат тилининг софлиги, бойиб боришини таъминлайди ва қўлланилиш, истеъмол доирасини кенгайтириш учун ғамхўрлик қилади.

Бунинг исботи сифатида жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунни имзолаганини эслаб ўтишимиз кифоя.

  Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг