Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил - миллат бойлиги
11434
Тил – миллат тимсоли, маданий ва маънавий бойлиги. Тил орқали ҳиссиётларимизни етказиб берамиз, алоқа қиламиз. Биз севиб ўқиган асарлар, намойиш қилган кинолару, эшитган қўшиқларимиз айнан тил орқали “дунёга келади”.
Тил - миллат бойлиги

Тил – миллат тимсоли, маданий ва маънавий бойлиги. Тил орқали ҳиссиётларимизни етказиб берамиз, алоқа қиламиз. Биз севиб ўқиган асарлар, намойиш қилган кинолару, эшитган қўшиқларимиз айнан тил орқали “дунёга келади”.

Дунёда миллатлар кўп. Уларни биз айнан тиллари орқали ажратиб ўрганамиз. Айнан шунинг учун ҳам, тил бор экан миллат яшайди деб бежизга айтмаган. Шу мақсадда, Ўзбеккистон халқи ўзини мустақил дея эълон қилмай туриб “ўзбек тили – давлат тили” деган мақомга эришишга муваффақ бўлди ва ҳар йили 21 октябрь кунини ўзбек тили байрами сифатида нишонлаб келинда.

Шу кундан бошлаб ўзбек тилига бўлган эътибор бутунлай ўзгарди. Кундалик турмушимизда қўлланиладиган чет тилидаги сўзларнинг ўзбекча таржимаси киритила бошланди. Бундан ташқари, чет тилидаги таниқли асарлар ўзбек тилига таржима қилиниб ўқувчилар эътиборига хавола этилмоқда. Ҳаммасидан ҳам алоҳида таъкидлаб айта оладиган масала – мамлакатимизда давлат ҳужжатлари айнан давлат тилида юритилишига бўлган эътибор кучайди. Ватан ҳимоясига кириш олдидан ҳарбий ва божхоначи қасамёдини ҳам айнан давлат тилида қабул қилганмиз.

Бизнинг давлат божхона хизмати органлари тизимларида ҳам давлат тилида иш юритишга алоҳида аҳамият берилган. Тизимга оид материаллар, адабиётлар давлат тилида нашр қилиниб ўқувчилар қўлига етказилади. Оммавий ахборот воситалари орқали қилган чиқишларимизда ҳам давлат тилида равон гапиришга ҳаракат қиламиз. Чунки биз давлат органининг ходимлари бўлганимиз учун ҳам бу борада бошқаларга ижобий намуна бўлиш талаб қилинади. Шундай экан давлат рамзи бўлмиш тилимиз қадри юксак бўлиши борасидаги саъи-ҳаракатларда чеккадан кузатиб турмаймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Жамоатчилик ва оммавий ахборотлар билан алоқалар гуруҳи катта инспектори,

божхона хизмати капитани

Н.Розибаев

22.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг