Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.
Шу муносабат билан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бухоро мухандислик-технология институти “Ўзбек тиллари” кафедраси мудири Г.Юнусова иштирок этиб шахсий таркибни байрам билан қутлади.
Тадбир давомида маърузачи ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирар эканлар, тилимизнинг нақадар бойлиги ҳақида асосли далилларни келтириб ўтди.
Тадбирда тилшунос ва божхоначилар ўртасида она тилининг нечоғлик бойлигини тараннум этувчи баҳрибайт ташкил этилди.
Учрашув сўнгида, китоб ярмаркаси ташкил этилиб, тадбир қатнашчилари томонидан китоблар харид қилинди.
21.10.2021