Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Адиблар хиёбонида бўлишди
10005
21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ҳамда тингловчилар ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди билан таништириш мақсадида Адиблар хиёбонида тадбир ташкил этилди.
Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар  Адиблар хиёбонида бўлишди

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ёшлар билан ишлаш  бўлими бошлиғи, шоира Н.Асадова иштирок этди.

Даставвал, Марказ ходимлари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди ҳамда Н.Асадова Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берди. Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келаётганлигини, мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдег, Н.Асадова Алишер Навоийни ўқиб ўрганиш, тарғиб қилиш, айниқса, ёшларимизга ўзлигини англатиш, маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида, умуминсоний ғоялар асосида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, Марказ ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий,  Беҳбудий, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Саид Аҳмад ва Саида Зуннуновалар ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан таништирилди.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг