Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат тили - фахримиз, ғуруримиз
10177
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 21 октябрь "Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлат тили - фахримиз, ғуруримиз

Мазкур йўналишдаги навбатдаги тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими  билан ҳамкорликда давра суҳбати тарзида ўтказилди.

Унба, бошқарма масъул ходимлари ва марказ раҳбари Лола Саодатова иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, тилимизни эъзозлаш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашда буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти катта ибрат мактабидир. Ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни, бугуни ва келажагини, унинг мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Жонажон ўзбек тили – она тилимиз хусусида сўз кетганда, шубҳасиз унинг дунё тиллари орасида ўзига хос мавқеига эга эканлигини кўрамиз.

Шунингдек, тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Юртимизда 1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» деб белгилаб қўйилган.

Яна бир муҳим жиҳати, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” сифатида белгиланди.

Тадбир доирасида божхона ходимлари ўртасида иншолар танлови ҳам ўтказилди ва ғолиблар сараланиб диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг