Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейида бўлишди
10149
Жорий йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикаси “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, кенг миқёсда байрам сифатида нишонлаш белгиланганлиги туфайли, Давлат божхона хизмати органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейида бўлишди

Шулар қаторида, Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 20 октябрь куни Миллий кинология марказининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ва тингловчиларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф давомида Марказ ёшлари ҳамда тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейидаги XV-XX аср тарихини намойиш этувчи кўп асрлик ноёб дурдоналарини ўзида жамлаган 25 мингдан ортиқ  кўргазмалар  билан танишишди. Марказ ёшларида тингловчиларда ушбу тадбир катта таассуротлар қолдирди.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг