Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор хабарлар
Андижонда салкам 650 гр. наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди Тезкор хабарлар

Андижон вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланма савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

29.12.2018

Озиқ овқат сифатига ким кафолат беради? Тезкор хабарлар

Бугунги глобаллашув даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга, унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам долзарб аҳамият касб этади. Мамлакатимизда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилгани инсон манфаатларини муҳофаза қилишда муҳим омил бўлмоқда.

29.12.2018

Наманганда ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний товарларнинг айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

29.12.2018

Божхоначилар йил бошидан буён 371 млн. сўмдан ортиқ пиротехника воситаларини тўхтатиб қолишди Тезкор хабарлар

Янги йилга саноқли кунлар қолар экан, пиротехника савдоси орқали мўмай даромад орттиришни кўзлаётган “устомон”лар ҳам фурсатдан фойдаланиб тобора фаоллашиб қолмоқда. Бу эса божхона ходимларидан ҳам ҳар қачонгиданда зийрак ва ҳушёр бўлишни талаб қидади.

29.12.2018

Валютани яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

28.12.2018

Урганчда пиротехника “олди-сотдиси” билан шуғулланган шахслар қўлга олинди Тезкор хабарлар

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ғайриқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.

28.12.2018

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш меъёрлари белгиланган. Аммо шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан мазкур меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни декларацияламасдан божхона назоратидан яшириб олиб ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

27.12.2018

Божхоначилар “Нексия”га ортилган 47 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларини фош этишди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

27.12.2018

Божхоначилар “Тойота Тундра”га яширилган ўқларни фош этишди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўқ ва хорижий валюталарни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

27.12.2018

Қонунбузардан 753 миллион сўм нақд пул ундириб олинди Тезкор хабарлар

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш ва бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

27.12.2018

28 мингдан ортиқ пиротехника воситалари қўлга олинди Тезкор хабарлар

Республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини ноқонуний кириб келиши ва айланишининг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан муайян ва мақсадли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

27.12.2018

Бузғунчи ғояларга йўл йўқ Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари турли ахборот ташувчи воситалар орқали юртимизга тақиқланган материаллар олиб кирилишига чек қўйишмоқда.

26.12.2018

Кийимлар ичига яширилган пиротехника воситалари фош этилди Тезкор хабарлар

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

26.12.2018

Божхона чегарасида сифати кафолатланмаган тиббиёт ускуналари ушлаб қолинди Тезкор хабарлар

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида, божхона ходимларини чалғитиб юртимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишининг олди олинмоқда.

26.12.2018

Йирик миқдордаги пиротехника воситалари ўз вақтида тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

26.12.2018

“Яшил” йўлакда валюта ва пиротехника воситаси фош этилди Тезкор хабарлар

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқланиб, бартараф этилмоқда.

26.12.2018

Пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Юртимиз ҳудудига фарзандларимиз соғлиғи учун зарарли оқибатларни келтириб чиқарувчи пиротехника воситаларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган навбатдаги уринишлар божхона ходимлари томонидан фош этилди.

25.12.2018

Божхоначилар ҳужжатдан “тушиб қолган” товарларни фош этишди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра республиканинг ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулотлар ва товарларни ноқонуний олиб киришга чек қўйиш мақсадида юк эгаси божхона органларига божхона чегараси орқали кириб келган товарлар ҳақида маълумотни шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.

24.12.2018

Пиротехника савдосига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимизда янги йил шукуҳи кезмоқда, барча жойларда байрамни юқори кайфиятда кутиб олиш учун арча ва ён атрофлар безатилмоқда, бироқ, орзиқиб кутилаётган янги йилда дилхираликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим “қаҳрамонлар” ноқонуний даромад топиш мақсадида, бозорга чиқаришга уринишмоқда.

24.12.2018

Божхоначилар соч турмагида салкам 50 млн. сўмлик тилла тақинчоқларни олиб киришга уринган аёлни тўхтатиб қолишди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 65 гр.гача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, айрим шахслар томонидан ҳанузгача ушбу меъёрларни бузишга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг