Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил” йўлакда валюта ва пиротехника воситаси фош этилди
1620
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқланиб, бартараф этилмоқда.
“Яшил” йўлакда валюта ва пиротехника воситаси фош этилди

Хусусан, хориждан учиб келган фуқаро В.А. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, фуқаро В.А. божхоначиларга маълум қилмасдан, белгиланган меъёрдан ортиқча 2600 АҚШ доллари ва 500 евро валютани олиб ўтишга урингани аниқланди.

Шунингдек, навбатдаги рейсда келган яна бир фуқаронинг божхона тартибларини қўпол равишда бузишга уриниши ҳам бартараф этилди. Яъни фуқаро А.Р. 16 зарбли салют кўринишидаги пиротехника воситасини “яшил” йўлакдан олиб ўтишга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг