Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Бухоро аэропорт” чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан юртимизга учиб келган фуқарони тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказишганда, унинг уяли телефон аппаратида “Тelegramm” ижтимоий тармоғи орқали келиб тушган 109 дона диний мазмундаги видеолавхалар ҳамда 120 дона аудиоёзувлар борлиги маълум бўлди.
Ашёвий далил сифатида олинган диний мазмундаги видео ҳамда аудиоларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан экспертиза хулосаси ҳам берилди. Унда ушбу файллардаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган террористик ташкилотга тегишли эканлиги ҳамда ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ва улар ақидапарастликни тарғиб қилувчи материал бўлиб ҳисобланишини келтириб ўтилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.12.2018