Мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Д.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди.
Натижада унинг ўзи ва қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув давомида фуқаронинг эгнига кийиб олган кийимлари ва юклари ичида 6 қути – 360 дона пиротехника воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
26.12.2018