Унда “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани худудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами – 12,5 миллион сўмлик 1250 қутида 75 минг дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тадбир давомида “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида харакатланаётган фуқаро У.Ж. бошқарувидаги “Кобалть” русумли автомашина ходимлар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган жами 65 дона қоғоз қутиларда 19 500 дона “кукси” маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ж. берган кўрсатмаси асосида Наманган шаҳри Нурафшон МФЙда яшовчи фуқаро Т.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу хонадон эгаси уйнинг кириш қисмида жойлашган омборхонада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 236 қоғоз қутиларга жойланган 70800 дона “кукси” маҳсулотларини ўз яшаш хонадонидан “ЯМА” сифатида фойдаланиб, сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, далилий ашё сифатида олинган 90300 дона “кукси” маҳсулотларининг умумий қиймати 45 150 000 сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
29.12.2018