Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона чегарасида сифати кафолатланмаган тиббиёт ускуналари ушлаб қолинди
1700
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида, божхона ходимларини чалғитиб юртимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишининг олди олинмоқда.
Божхона чегарасида сифати кафолатланмаган тиббиёт ускуналари ушлаб қолинди

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йўловчи поездининг вагони божхона кўригидан ўтказилганда, фуқаро Э.Р. томонидан божхона назоратидан яширилган қиймати 5 миллион сўмдан ортиқ бўлган 7 хил турдаги 18 дона болалар учун тиббиёт анжомлар тўпламларини ноқонуний равишда юртимиз ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинган.

Бундан ташқари, ушбу поездда келаётган фуқаро А.Т. томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида ушбу поезднинг 6, 11, 12, 13-сонли вагон йўловчиларига тарқатилган жами қиймати 34 миллион сўмдан ортиқ бўлган 9 хил турдаги жами 88 дона болалар учун тиббиёт анжомлар тўпламлари ва 20 дона қулоқчинларни ноқонуний равишда республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уриниши фош этилди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жами қиймати 40 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт ускуналарининг ноқонуний равишда олиб кирилиши тўхтатилиб, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг