Республикамизга четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт, косметика ва парфюмерия воситалари мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради. Чунки, бу каби товарларнинг сифатсиз ва контрафакт нусхалари энг аввало юртдошларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.
18.02.2019
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
16.02.2019
Мамлакатимиз ҳудудига тиббий буюмлар ва дори воситаларини олиб кириш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан аниқ белгилаб қўйилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида такрор ва такрор айтиб ўтилаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан ушбу тартибларни бузиш ҳолатлари ҳали ҳануз кузатиб келинмоқда.
16.02.2019
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлигини фош этишди.
16.02.2019
Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, нақд хорижий валюта муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айрибошлаш операцияларини янада соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
16.02.2019
Айрим қонунбузарлар божхона чегаралари орқали ҳамиша қандайдир товар-моддий бойликларини пинҳона олиб ўтишга интилишади. Шу сабабли божхоначилар доим сергакликни қўлдан бой бермаган ҳолда иш олиб боришади.
15.02.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда чегара божхона постлари яқинида жойлашган хонадонларда мунтазам тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказишига қарамай, мавжуд тартибларни бузишга харакат қилаётган фуқаролар учраб турибди.
15.02.2019
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида яна бир божхона қоидабузарлиги ўз вақтида фош этилди.
15.02.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.
15.02.2019
Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.
15.02.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
14.02.2019
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Аввал-Фарғона” йўналишида тезкор тадбир ўтказди.
14.02.2019
Тошкент халқаро аэропорти божхона пости ходимлари томонидан контрабанда ва божхона қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
13.02.2019
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона қонунбузилиш ҳолатлари ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
13.02.2019
Самарқанд халқаро аэропортига “Истамбул – Самарқанд” йўналишида учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ғ.Н. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг божхона ходимлари холислар иштирокида ушбуфуқарога тегишли бўлган юкларни кўздан кечиришди.
13.02.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
13.02.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари фош қилинди.
13.02.2019
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун кенг имкониятлар ва енгилликлар жорий қилинаётганига қарамай республикамизга олиб кирилаётган товар-моддий бойликларни турли айланма йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар содир этилиши ҳамон кузатилмоқда.
13.02.2019
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди.
13.02.2019
Мамлакатимизга контрабанда ашёларини кириб келишини олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш бўйича Давлат божхона қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.02.2019