Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарларнинг режаси амалга ошмади
1930
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Қонунбузарларнинг режаси амалга ошмади

Жумладан “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Москва-Андижон” йўналишида кириб келган поезд вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро Х.Т. вагон ресторанинг хуфиёна жойларига салкам 100 кг. оғирликдаги пишлоқлар, 17 литр алкоголь маҳсулоти, 203 дона парфюмерия воситалари, биологик актив қўшимчалар ва бошқа товар-моддий бойликларини  яширганлиги маълум бўлди. Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 92,6 миллион сўмни ташкил этди.

Шунингдек мазкур божхона пости ходимлари  томонидан  “Алмата-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларидан бири М.А. умумий қиймати салкам 13,8 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 470 дона турли хил болалар учун каша, озуқа ва шарбатлар ҳамда ҳар хил энергетик ва салқин ичимликларни божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга уринаётганлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахсларга республикамизга темир йўл ўтказиш пунктлари орқали кириб келишда 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, бунда божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормаларига риоя қилиниши лозим.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг