Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар моддий бойликларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Ф. га тегишли Спарк русумли автоулов холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг автоулови ичига жойлаштирилган сумка ва пакетлар ичидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 6,2 миллион сўмлик турли товар-моддий бойликларини қайта сотиш мақсадида тўплаб турган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Қ.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Аниқланишича, мазкур йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 18,4 миллион сўмлик, 28 номли ҳар хил товар-моддий бойликларини қайта сотиш мақсадида юртимизга олиб кирмоқчи бўлган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар буйича божхона текширувлари давом эттирилмокда.
15.02.2019