Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2670
Айрим қонунбузарлар божхона чегаралари орқали ҳамиша қандайдир товар-моддий бойликларини пинҳона олиб ўтишга интилишади. Шу сабабли божхоначилар доим сергакликни қўлдан бой бермаган ҳолда иш олиб боришади.
Дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яқинда “Олот” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик 24 дона елим идишларда жами 772 литр дизель ёқилғиси борлиги аниқланди.

Худди шундай божхона қоидабузарлиги яна 3 та юк автомашинаси ҳайдовчилари томонидан ҳам содир этилиб, жами 20,5 миллион сўмга тенг бўлган 3358 литр дизель ёқилғисининг ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг